Aktsiyalar

Корзина заказов

Acnotin (izotretinoin 20mg) generic Roaccutane

Модел: Acnotin 20mg
Мавжудлиги: Мавжуд
Нарх: 265.000 сум

Таъсир қилувчи модда, гуруҳи:

Изотретиноин (Isotretinoin), Регенерация стимулятор

Препарат формаси:

Ректал капсулалар желатинли қопламада.

Қарши кўрсатмалар:

Индивидуал чидамаслик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври,  А витамини ортиқчалиги, тўғри ичак касаллиги.

Қўллаш усули ва дозалар (йўриқнома):

Овқатланиш пайтида ичга қабул қилинади. Вульгар угриларда - суткалик доза Акнотин 0.5 мг/кг бир марта ёки бир неча марта қабул қилишда  2-4 ҳафта давомида; кейин доза 1 мг/кг гача оширилади ва даволаш яна  12-20 ҳафта давом эттирилади; максимал суткалик доза - 2 мг/кг. Препаратга сезувчанликка боғлиқ равишда ва/ёки салбий оқибатлар кўринишига қараб дозани коррекциялаш амалга оширилади. Сезиларли даволаш самараси одатда 1-2 ой даволашдан кейин сезилади, баъзан клиник ремиссияга эришиш учун  4-5 ой талаб қилинади. Агар 15-20 ҳафтада тошмалар миқдори 70% ва кўпроққа камайган бўлса, даволаш тўхтатилади. Умумий курс Акнотиннинг дозаси кўп ҳолларда 100-150 мг/кгдан ошмайди. Касалликнинг  персистируюший ёки рецидивирли кечиши тасдиқланганида қайта даволашдан олдин камида  8 ҳафтага танаффус қилиш керак (индивидуал сезувчанликка боғлиқ равишда - 16-20 ҳафтагача).

Касаллик кучайиши ҳолларида даволашни бошида препаратнинг кичикроқ дозаларига ўтиш керак - 0.5 мг/кг (ёки пастроқ) 2 ҳафта давомида.

Грамотрицательний микроорганизмлар, пушти хуснбузарлар, йирингли гидраденитдан чақирилган Фолликулитда – суткалик дозаси 0.5-1 мг/кг 4 ой давомида.

Тери қотиши бузилишида - 4 мг Акнотингача/кг/суткада (касаллик ва унинг кечиши оғрилигига кўра), даволаш даври - 4 ойгача. Клиник ремиссияга эришилгандан сўнг иложи борича кичик  дозалар қўллансин.

Ректал, 0.5-1 мг/кг суткада 1 марта, кечкурун. Даволаниш курси - 8-12 ҳафта. Қайта курслар орасидаги интерваллар - 1-2 ой.

 

Фармакологик таъсири:

А витаминининг биологик  фаол шакли, организмда синтезланиши мумкин. Изотретиноин ретиноевий кислотанинг ядролик (RAR ёки RXR) рецепторлари билан шунингдек уларнинг синфости (альфа-, бета- ва гамма-рецепторлар билан) бевосита боғланмайди. У тезда третиноин (транс-ретинойли кислотага) ва бошқа моддалар-лигандалар ретинойли кислота  ядроли рецепторларга айланади, ва  оқсил синтезида ўзгаришларни чақирадиган  ген экспрессиясини бузувчи (тўқима ҳолатига боғлиқ равишда - ёки индукция, ёки ингибирлаш). Ёғ безлари миқдорини ва ишлаб чиқарилишини камайтиради, унинг натижасида Propionibacteriumacnes миқдори камаяди (изотретиноин ўзи антибактериал таъсирга эга эмас).

Ялиғланишга қарши, кератолитик таъсирга ва антисебореялик таъсирга эга, кератиноцитларнинг терминал дифференцировкасини тормозлайди, регенерацион жараёнларни рағбатлантиради.

 

Ножўя таъсирлари:

Тири қопламлари томнидан: қичишиш, фотосенсибилизация, кафт ва товон терисининг шўралаши, сочлар ингичкалашиши; баъзан - хейлит, тери инфекциялари, тери тошмаси.

Сезиш органлари томонидан: ксерофтальмия, кўзларда ачишиш, гиперемия конъюнктивлар, контактли линзалар тақишда қийинчиликлар; баъзан - катаракта; юқори дозаларда узоқ вақт қўлланишида – кўриш қобилияти аниқлиги бузилиши, тунгги кўриш бузилиши, кўриш нерви неврити.

Таянч –ҳаракатланиш аппарати томонидан: артралгия; юқори дозаларда узоқ вақт қўлланишида - гиперостоз.

Асаб тизими томонидан: бош оғриғи, тез чарчаш; баъзан - депрессия, психоз, суицидал фикрлаш, бош миясини сохта шиши(кўриш қобилияти аниқлиги бузилиш, бош оғриғи, тўхтатилмайдиган кўнгил айниши ва қайт қилиш).

Озиқ овқат тизими томонидан: диспепсия, оғиз бўшлиғи шиллиқ қатлами қуруқлиги, милклар қонаши, милклар яллиғланиши; баъзан - гепатит, колит, регионар илеит.

Лаборатор кўрсаткичлар: ТГ, холестерин концентрацияси ошиши, плазмада ЛПВП пасайиши.

Маҳаллий реакциялар: суппозитор масса оқишида – маҳаллий қўзғатувчи таъсир (свеча киритилганидан кейин 30 дақиқа  "ётган" холатни сақлаш).

Тератоген ва эмбриотоксик самаралар: туғма мажруҳликлар - гидро- ва микроцефалия, бош суяги-мия нервлари ривожланмаганлиги, микрофтальмия, ЮҚТТ ривожланишидаги, паращитовидний безлар ривожланиши нуқсонлари, скелет шаклланиши бузилишлари - бармоқ фалангалари, бош суяги, бўйин умуртқалари, тос суяги, тўпиқ, елкабилак суяклари, юз суяги чала ривожланиши, бўри жағи, қулоқ супраси паст жойлашиши, қулоқ супраси чала ривожланиши, ташқи эшитиш йўли чала ривожланиши ёки йўқлиги, бош ва орқа мия чурраси, суяк битиши, қўл ва оёқ бармоқлари ёпишиши, вилочковая бези ривожланишидаги нўқсонлар; перинатал даврда ҳомила нобуд бўлиши,

 муддатдан илгари туғиш, ҳомила тушиши), эпифизар ўсиш  зоналари муддатдан илгари ёпилиши; ҳайвонларда экспериментда- феохромоцитома.

Бошқа: бурундан қон оқиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қатлами қуруқлиги.

 

Алоҳида кўрсатмалар:

Роаккутан билан даволаш жараёнида

 Жигар фаолиятини, қон зардобидаги липидлар таркибини  (оч қоринга) назорат қилиш лозим.

Енгил ва рта кечадиган вульгар хуснбузарларда тайинламаслик керак.

Қандли диабет касалларга қонда глюкоза миқдорини тез тез назорат қилиб туриш тавсия қилинади.

Контактли линзалар тақадиган беморларга, кўзларда асоратли таъсирлар пайдо бўлганида очкилардан фойдаланиш керак.

Даволаниш пайтида ва тугашидан кейин, бу  қон ҳомиладорлар пациенткаларга тушиши эҳтимолини тўлиқ йўқотиш учун  (тератогенли ва эмбриотоксик таъсир ривожланиши ҳавфи юқоридир) 30 кун давомида  потенциал донорлардан қон олишни тўхтатиш лозим.

Репродуктив ёшдаги аёлларга ишончли контрацептивли ЛС қўллаш лозим  даволашгача 4 ҳафтагача, даволаш пайтида ва  тугашидан 1 ой кейин. Ҳомиладорлик эҳтимоли ҳолларида уни тиббий кўрсатамаларга мувофиқ тўхтатиш лозим.

Юқори инсоляциядан эҳтиёт бўлиш керак, шу жумладан УФ-терапиядан.

Колит, кўриш бузилиш ва бош миясининг сохта шишлари симптомлари пайдо бўлиши ҳолатларида даволаш бекор қилинади. Бош миясининг сохта шиши тахмин қилинганда неврологик текширув ўтказилади.

Акнотин билан даволаш даврида автотранспорт ҳайдашда ва юқори эътибор концентрацияси ва психомотор реакциялар тезлигини (биринчи дозани қабул қилишда) талаб қиладиган бошқа  потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланганда  эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Шхрх ёзинг

Исмингиз:


Сизнинг шархингиз: Огохлантириш: HTML қўллаб-қувватланмайди! Оддий матдан фойдаланинг.

Рейтинг: Ёмон            Яхшини

Расмда қўрган кодни киритинг: