Aktsiyalar

Корзина заказов

ДОРИВОР ШАКЛНИНГ ТАЪРИФИ ЭСПЕРАЛЬ (дисульфирам) 500мг

Модел: Esperal 500mg
Мавжудлиги: Sotib bo'lingan
Нарх: 265.000 сум

Оқ қаймоқ рангли думалоқ таблетка бир томонида «ESPERAL» ёзуви ва бошқа томонида крестсимон кесилган; ҳидсиз.

Фармакологик таъсири

Фармакологик таъсири—алкоголга қарши.

 

Фармакодинамика

Дисульфирамнинг таъсири, этил спиртининг метаболизмида иштирок этадиган ацетальдегиддегидрогеназа блокадасига асосланган. Бу этил спирт  метаболити концентрацияси ошишига олиб келади— ацетальдегид, салбий ҳиссиётлар  келтириб чиқаради (юзга қон қуйилиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, тахикардия, АД пасайиши ва ш.к.), улар препарат қабул қилгандан кейин алкогол қабул қилишни ниҳоятда ёқимсиз қилади. Бу спиртли ичимликларнинг таъми ва ҳидига шартли-рефлектор жирканиш шаклланишига олиб келади.

Максимал даволаш самараси перорал қабул қилингандан кейин 12 соатдан кейин эришилади ва даволаш тўхтатилганидан кейин 10–14 кун мобайнида давом этиши мумкин.

 

Фармакокинетика

Перорал қабул қилгандан кейин ОИТдан дисульфирам сўрилиши  70 дан 90% гача ташкил қилади. У тез метаболизм қилинади, дитиокарбаматгача тикланади, у глюкурон-конъюгаткўринишида чиқарилади ёки  диэтиламин ва сульфид углеродга айланади, унинг бир қисми  (4–53%) ўпкалар орқали чиқарилади.

 

Эспераль препарати кўрсатмалари

сурункали алкоголизмнинг рецидивларини даволаш ва профилактикаси;

никель билан сурункали захарланишда дезинтоксикацион восита сифатида.

 

Қарши кўрсатмалар

Мутлақ:

препаратга юқори индивидуал сезувчанлик;

оғир жигар етишмовчилиги;

қандли диабет;

эпилепсия ва ҳар қандай генезли титраб тортишиш синдроми;

рухий касалликлар;

ҳомиладорлик;

эмизиш даври.

Нисбий:

буйрак етишмовчилиги;

гипотиреоидизм.

 

Қўшимча таъсирлари

Дисульфирам хусусиятлари билан шартланган

Оғизда метал таъми

колостомия билан беморларда ёқимсиз ҳид (углерод сульфиди билан боғлиқ).

Гепатит ҳолатлари баъзан алкоголизми бўлмаган никел экземаси бор беморларда учрайди.

Қўл оёқ бўғимлари полиневрити, кўриш нерви неврити.

Хотира пасайиши, онгнинг чалкашлиги, астения.

Бош оғриқлари.

Тери аллергияси кўринишлари.

Дисульфирам-этил спирти комбинацияси билан боғлиқ

Нафас етишмаслиги ҳолатлари, коллапс, юрак ритми бузилишлари, стенокардия, баъзан — инфаркт миокард, неврологик бузилишлар, мия шиши таърифланган.

Узоқ қабул қилишдан асоратлар:  алкоголдаги психозларни эслатадиган, гепатит, гастрит; юрак-қон томир касалликлари бўлган шахсларда мия томирлари тромбози эҳтимоли, шунинг учун  қўл оёқлар ва юзда парестезияга шиоятлар бўлганда препаратни қўллашни бекор қилиш керак; полиневрит кучайиши.

Алкогол дозаси 50–80 мл ортиқ қабул қилинганда(40% этанолга ҳисоблаганда) препарат қабул қилиш фонида юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларида оғир бузилишлар ривожланади, шишлар, томир тортишиши. Бу ҳолда дарҳол дезинтоксикацион терапияни ўтказилади, аналептикларни киритишади, симптоматик даволашни ўтказилади.

 

Ўзаро таъсир

Мос келмайдиган комбинациялар

Алкоголь. Чидамаслик реакцияси (юзга қон қуйилиши, эритема, қайт қилиш, тахикардия). Спиртли ичимликларни ва таркибида спирт бўлган доривор воситаларни қабул қилмаслик лозим.

Номақбул комбинациялар

Изониазид: ҳатти харакат ва координациянинг бузилишлари.

5-нитро-имидазоллар (метронидазол, орнидазол, секнидазол, тинидазол): делириозли бузилишдар, онгнинг чалкашлиги.

Фенитоин: жиддий ва қон плазмасида  фенитоиннинг концентрацияси тез кўтарилиши токсик симптомлар билан (унинг метаболизми босилиши).

Агар комбинациялардан қочиб бўлмаса, дисульфирам билан даволаш пайтида ва ундан кейин клиник кузатувни ва плазмада препарат концентрациясини назоратини ўтказиш керак.

Эҳтиёткорликни талаб қиладиган комбинациялар:

Варфарин (ва бошқа перорал антикоагулянтлар): перорал антикоагулянтларнинг юқори самараси ва қон оқиши ҳавфи (жигарда варфарин метаболизми пасайиши). Дисульфирам бекор қилинганидан кейин 8 кун давомида қонда протромбин даражасини тез тез назорат қилиш тавсия қилинади,  антикоагулянтлар дозасини корректировка қилиш.

Теофиллин: дисульфирам теофиллин метаболизмини ингибирлайди. Бунинг натижасида теофиллин дозаси корректировка қилиниши керак (пасайтирилган дозировка), клиник  симптомларга ва плазмада препарат концентрациясига боғлиқ равишда.

Бензодиазепинлар: дисульфирам уларнинг окислительний метаболизмини ингибирлаш йўли билан (айниқса хлордиазепоксид ва диазепамни) бензодиазепинларнинг седатив самарасини кучайтиришини мумкин. Бензодиазепин дозировкаси клиник кўринишларга мувофиқ корректировка қилиниши керак.

Трициклик антидепрессантлар: алкоголь чидамаслик реакцияси кучайиши (агар дисульфирам билан даволанган беморлар спиртли чимликлар ичса).

 

Қўллаш усули ва дозалар

Ичга. Бемор пухта текширилганидан ва оқибатлар ва асоратлар ҳақида огоҳлантиргандан кейин даволаш тайинланади. Кунига 0,5 г 1 марта эрталаб овқатланиш вақтида индивидуал схема бўйича, дозани суткада 1/2 ёки 1/4 табл.гача секин пасайтирган ҳолда. Дозани беморнинг реакциясига қараб кўпайтириш ёки камайтириш томонга ўзгартириш мумкин. 7–10 кундан кейин дисульфирам-алкогол проба ўтказилади (20–30 мл 40% этанол (водка) 0,5 г препарат қабул қилингандан кейин), кучсиз реакцияда алкогол дозасини 20 млга кўпайтиришади (водканинг максимал дозаси 100–120 мл). Пробани 1–2 кундан кейин стационарда қайтаришади ва 3–5 кундан кейин амбулатор қайтаришади, заруратга кўра алкогол ва/ёки препаратнинг дозасини коррекцияси билан. Келгусида ушлаб турувчи дозани 0,15–0,2 г/сут 1–3 йил мобайнида қўллаш мумкин.

 

Дозировка ошиб кетиши

Симптомлари:  дисульфирам-этанол комбинацияси кома, юрак-қон томир коллапс, неврологик бузилишлар келтириб чиқаради.

Даволаш: симптоматик.

 

Эспераль препаратини сақлаш шароитлари

25 °C дан юқори бўлмаган даражада.

Болаларнинг  қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Эспераль препаратини яроқлик муддати

3 йил.

Қадоқда кўрсатилган яроқлик муддати ўтиб кетганидан кейин қўлланмасин.

 

Шхрх ёзинг

Исмингиз:


Сизнинг шархингиз: Огохлантириш: HTML қўллаб-қувватланмайди! Оддий матдан фойдаланинг.

Рейтинг: Ёмон            Яхшини

Расмда қўрган кодни киритинг: